Мадриднинг "Реал" клуби собиқ чап қанот ҳимоячиси Марсело қайси ўйинни фаолиятидаги энг қийин ўйин деб ҳисоблашини айтди.
Бу ҳақда собиқ ҳимоячи ўша пайтда мадридликлар дарвозасини қўриқлаган Икер Касильясга берган интервьюсида айтиб ўтди.
- Фаолиятингдаги энг қийин ўйин қайси эди?
- 0:5 "Камп Ноу"да. Биз тўпни кўрмагандик, Икер. Худойим, Хави, Иньеста, Педро, Месси...
Бу тарихдаги энг кучли "Барселона" эди", - деди Марсело.
Марсело 2025 йил бошида фаолиятини якунлади, Икер Касильяс эса 2020 йилда футболни тарк этганди.