"Ливерпуль" раҳбарлари Арне Слотнинг кейинги мавсумда жамоа бош мураббийи бўлмаслиги ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Indykaila News хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, Стивен Жеррард "Ливерпуль"ни вақтинчалик бошқарга тайёр. 45 ёшли мутахассис ҳозирда ишсиз. Агар мерсисайдликлар бунга рози бўлишса, Жеррард жамоа билан ишлашга тайёр бўлади.
Арне Слот қўл остида "Ливерпуль" ўтган мавсумда Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритди. Аммо бу мавсумда мерсисайдликлар мухлисларни хурсанд қилмаяпти ва ҳозирда Премьер-лига жадвалида атиги олтинчи ўринни эгаллаб турибди.