Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Беҳруз Каримов муваффақиятли операция қилинди

Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Беҳруз Каримов муваффақиятли операция қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Беҳруз Каримов муваффақиятли операция қилинди.

Футболчида ўнг оёқ панжа (плюсневой) суяги синиши ташхиси тасдиқланди. Шундан сўнг Ўзбекистон футбол ассоциацияси тиббий қўмитаси томонидан хорижий ва маҳаллий спорт шифокорлари билан биргаликда тегишли муҳокамалар олиб борилди.

Мутахассислар хулосасига кўра, футболчининг тезроқ сафга қайтиши ҳамда жароҳат қайталанишининг олдини олиш мақсадида операция амалиёти бажарилди.

Ҳозирда футболчининг ҳолати барқарор бўлиб, реабилитация жараёни бошланади. Дастлабки режаларга кўра, Беҳруз Каримов тахминан 1 ой муддатда сафга қайтиши кутилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:21. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!