Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ЎзТМК) жаҳон миқёсида юксак эътирофга сазовор бўлиб, вольфрам саноатининг энг нуфузли ташкилоти – Халқаро вольфрам саноати ассоциацияси (ИТИА)нинг тўлақонли аъзосига айланди. Шу тариқа, Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида ушбу ташкилотга қўшилган илк давлат сифатида тарихга кирди.
Аъзолик ЎзТМКга глобал бозор маълумотлари ва таҳлилларидан фойдаланиш, статистик ҳисоботларни олиш ҳамда йирик халқаро тадбирларда иштирок этиш имкониятини беради.