АҚШ Эронга яна таҳдид солди.
АҚШ маъмурияти Эрон ўз ядро дастурини муҳокама қилишдан бош тортса, "бошқа чоралар" кўришни кўриб чиқмоқда.
Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюснинг таъкидлашича, президент Доналд Трамп музокараларга тайёрлигини билдирган, аммо Теҳрон рад этган тақдирда Вашингтон "Эрон режими учун ғоят ноқулай бўлган бошқа вариантларни қўллайди".
"Президент Эрон билан келишувни муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилди, бироқ Теҳрон музокараларга рози бўлмаса, бошқа усуллар қўлланилади," - деди Брюс брифингда.
30 март куни АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга "агар улар келишувга эришмасалар, мисли кўрилмаган бомбардимонлар" билан таҳдид қилди. "Бу улар ҳали ҳеч қачон кўрмаган бомбардимонлар бўлади".