Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонининг муқаддас Макка шаҳрига учувчисиз учиш аппарати орқали ҳужум қилишга уринишни қатъиян қоралади.
Вазирлик Саудия Арабистони билан тўлиқ бирдамлигини билдириб, муқаддас қадамжолар, тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатни номақбул деб атади.
Шунингдек, барча томонлар вазминликка, халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилишга, давлатларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга чақирилди. Ўзбекистон кескинликни пасайтириш ва минтақада тинчлик ҳамда барқарорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини билдирди.