Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон кубоги. ОКМК «Насаф» устидан суперкамбэк эвазига ғалаба қозонди

Ўзбекистон кубоги. ОКМК «Насаф» устидан суперкамбэк эвазига ғалаба қозонди

Ўзбекистон Кубоги 2-турида ОКМК ФК ўз майдонида “Насаф”ни қабул қилиб, ажойиб камбэк эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда Драган Черaн “Насаф”га иккита гол киритиб, меҳмонларни 2:0 олдинга олиб чиқди. Аммо иккинчи бўлимда ОКМК футболчилари ўйиннинг суратини бутунлай ўзгартириб, мухлисларни мамнун қилди.

Биринчи таймда икки гол ва меҳмонларнинг устунлиги

Ўйин бошидан “Насаф” устунликни қўлга олишга ҳаракат қилди. 9-дақиқада Драган Черaн жарима майдони четида тўпни олган заҳоти аниқ зарба бериб, дарвозани ишғол қилди. 36-дақиқада эса у яна бир бор ҳисобни ошириб, дублга эришди – 2:0. ОКМКдан Асадбек Собиржонов ва Клейди Даци имкониятга эга бўлди, аммо улар вазиятдан фойдалана олишмади.

Иккинчи таймда ОКМК – ирода намойиши ва ремонтада
Танаффусдан сўнг ОКМК футболчилари майдонга янги руҳда қайтди. 48-дақиқада бурчак зарбасидан кейин Али Абдураҳмонов жарима майдонида яхши жойлашиб, дарвозани ишғол қилди – 1:2. Жамоа босимни давом эттириб, 78-дақиқада Сайдафзалхон Аҳроровнинг мукаммал узатмасини Рубен Санчес бош билан тўрга йўналтириб, учрашувдаги натижани баробарлади – 2:2.

Ўйин охири якунида мезбонлар ҳужуми янада кучайди ва 86-дақиқада Али Абдураҳмонов яна бир аниқ зарба бериш орқали ОКМКни 3:2 ҳисобида олдинга олиб чиқди.

Хулоса ва аҳамият
ОКМК ушбу ғалаба эвазига "H" гуруҳида илк 3 очкосини қўлга киритди. "Насаф" ҳисобида ҳам шунча очко бор. "Пахтакор" бу гуруҳда 6 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Сўнгги турда бўладиган "Насаф" - "Пахтакор" ҳамда "Навоий ФА" - ОКМК баҳслари гуруҳдан чиқадиган икки жамоа номи аниқ бўлади.

Ўзбекистон кубоги. 2-тур
ОКМК - НАСАФ - 3:2
Голлар: Драган Черан, 9 (0:1), Драган Черан, 36 (0:2), Али Абдураҳмонов, 48 (1:2), Рубен Санчез, 77 (2:2), Али Абдураҳмонов, 86 (3:2)

Киритилди: 00:23 24.04.2025. Ўқилди: 1054 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!