Бугун 15 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон – Корея шериклигини мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилинди

Ўзбекистон – Корея шериклигини мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилинди

Сеул шаҳрида ўтказилган олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.

Тўпламдан савдо-иқтисодий, инвестициявий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги шерикликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган шартнома ва битимлар ўрин олди.

Булар ­– транспорт, авиация, қишлоқ хўжалиги, туризм, сунъий интеллект, техник кўмак, олий, мактаб ва мактабгача таълим, тиббий маҳсулотларни тартибга солиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, архив иши ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка оид ҳужжатлар.

Киритилди: 17:36 14.09.2026. Ўқилди: 428 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!