Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни жорий йилда якунламоқчи

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни жорий йилда якунламоқчи

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича режаларни кўриб чиқди, деб хабар беради Kazinform.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистон томони ЖСТга аъзо бўлиш бўйича 33 давлат билан музокаралар олиб борди ва 24 давлат билан тегишли шартномалар тузди.

Айни пайтда миллий қонунчиликни ташкилот стандартларига мослаштириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, 13 та қонун, 10 та Президент фармон ва қарори, 19 та Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10 та идоралараро норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Учрашувда Шавкат Мирзиёев ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириш бўйича топшириқлар берди.

“Президент йил охиригача қолган 9 давлат билан икки томонлама музокараларни якунлаш ва ишчи гуруҳнинг яна иккита йиғилишини ўтказиш вазифасини қўйди. Иш юзасидан якуний ҳисобот кейинроқ тайёрланади”, – дейилади Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабарида.

Киритилди: 21:23 19.05.2025. Ўқилди: 621 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!