Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

“Миллий брендлар орқали глобал бозорга: Сирдарёда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва бизнес имкониятлари” ҳозирги кунда қандай?

“Миллий брендлар орқали глобал бозорга: Сирдарёда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва бизнес имкониятлари”  ҳозирги кунда қандай?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида, Бизнес-омбудсман девони бугун Сирдарё вилоятида оммавий ахборот воситалари (ОАВ) вакиллари учун “Миллий брендлар орқали глобал бозорга: Сирдарёда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва бизнес имкониятлари” мавзусида пресс-тур ташкил қилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – тадбиркорларга яратилаётган шароитларнинг амалдаги натижасини Сирдарё вилояти мисолида кўриш, Бизнес-омбудсманнинг тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишдаги ролини ёритиш, ОАВ вакиллари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг бу борадаги саводхонлигини оширишдан иборат бўлди. Шунингдек, тадбир доирасида семинар ҳам ўтказилиб, унда журналистларнинг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги билимлари кенгайтирилди.

Бизнес-омбудсман қандай ташкилот?
Мамлакатимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда уни ҳимоя қилиш Президент томонидан давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Шу сабабли, 2017 йилда Президент ташаббуси билан республикада тадбиркорларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш мақсадида Бизнес-омбудсман институти таъсис этилган. Мазкур институт фаолияти 2017 йилда қабул қилинган махсус қонун ва бир қатор бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинган. Бизнес-омбудсманнинг фаолияти қонун ҳужжатлари билан тартибга солиниши унинг юқори мақоми ва халқаро стандартларга мос равишда фаолият юритишидан далолат беради.
Бизнес-омбудсман тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни тақдимнома, хулоса ва огоҳномалар киритиш, мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш каби таъсир чораларни қўллаш орқали амалга оширади. Ушбу ваколатлар нафақат маҳаллий тадбиркорлар, балки Ўзбекистондаги хорижий инвесторлар масалаларини ҳал этиш учун ҳам хизмат қилади. Бизнес-омбудсман институти суд тартибида ҳам тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этади, хусусан, тадбиркорлар манфаатида судларга давлат божи тўламасдан ариза ва даъво аризалари киритиш ваколатига ҳам эга.
Бизнес-омбудсман девони тадбиркорларни максимал даражада қамраб олиш учун рақамлаштиришга алоҳида урғу берган. Фаолиятни самарали ташкил этиш учун “Ягона давлат назорати” ҳамда “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот тизимлари мавжуд. Ушбу тизимлар орқали тадбиркорлар фаолиятида текширувларнинг қонунийлиги масофадан туриб мониторинг қилинади ҳамда уларнинг мурожаатлари бўйича тезкор ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади.
Рақамларга юзланамиз:
Бизнес-омбудсман институтининг бутун фаолияти давомида (8 йилда) тадбиркорларнинг қарийб 50 мингта мурожаатлари кўриб чиқилган. Аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича давлат органларига нисбатан 14 мингдан ортиқ ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилган. Жумладан, судларга 800 дан ортиқ даъво аризалари, мингдан ортиқ тақдимномалар, 500 га яқин огоҳномалар, 11 мингдан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилган. Ушбу чоралар натижасида 1 300 дан ортиқ мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган. Шу билан бирга, давлат органларининг 1 300 дан ортиқ қарор ва ҳужжатлари бекор қилинган, 10 мингдан ортиқ мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган, тадбиркорларга ноқонуний олиб қўйилган 12,6 минг гектардан ортиқ ер майдонлари қайтарилган.
Бизнес-омбудсман институти тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳам таклифлар ишлаб чиқади. Ушбу таклифлар тадбиркорлик фаолиятидаги маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, эскирган норма ва талабларни бекор қилишга қаратилган. Бу йўналишдаги ишлар Президентнинг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқоти ўтказиш арафасида фаол амалга оширилади.

Пресс-тур давомида Сирдарёдаги корхоналар фаолиятига назар
Илк манзил – “WANG DA GROUP” ҚК, Президентнинг тадбиркорлар билан илк очиқ мулоқотида муаммоси ҳал бўлган ташкилот.

Киритилди: 19:31 13.06.2025. Ўқилди: 529 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!