Бугун 25 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон иқтисодий эркинлик индексидаги ўз позицияларини мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон иқтисодий эркинлик индексидаги ўз позицияларини мустаҳкамламоқда

The Heritage Foundation баҳосига кўра, миллий иқтисодиётда давлат иштирокининг даражаси жаҳон ўртача кўрсаткичидан паст.

Тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон 184 та давлат орасида 86-ўринни эгаллаб, 60,3 балл тўплади. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2,3 баллга юқори. Мазкур натижа «асосан эркин иқтисодиёт» тоифасига мос келади. Умумий балл бўйича Ўзбекистон нафақат жаҳон ўртача даражасидан (59,9), балки Осиё-Тинч океани минтақаси ўртача кўрсаткичидан ҳам (58,6) юқори натижа қайд этди.

Субиндекслар таҳлили шуни кўрсатадики, Ўзбекистон 12 та йўналишдан 8 таси бўйича кўрсаткичларини яхшилаган, 2 та индикаторда ўзгариш кузатилмаган, яна 2 тасида эса озгина пасайиш қайд этилган. Умуман олганда, бу ҳолат таркибий ислоҳотлар ижобий суръатда кечаётганини кўрсатади.

Иқтисодиётда давлат иштирокини баҳолаш йўналишида солиқ юки 95 балл, давлат харажатлари 73,7 балл, давлат молиясининг барқарорлиги эса 79,9 баллни ташкил этди. Барча кўрсаткичлар жаҳон ўртача даражасидан юқори ҳисобланади.

🔫Олинган натижалар институционал муҳитнинг босқичма-босқич яхшиланиб бораётганини ва бозор механизмларининг кучайиб бораётганини кўрсатади. Бу эса мамлакатда иқтисодий эркинликни янада кенгайтириш ва барқарор ўсишни таъминлаш учун мустаҳкам замин яратади.

Киритилди: Бугун 18:00. Ўқилди: 193 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!