Бугун 28 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келяпти

Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келяпти

Жорий йилнинг 29 ноябрь-2 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» директори Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжа маълум қилди.

Қайд этилишича, 29 ноябрь-1 декабрда республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 30 ноябрь-1 декабрда айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 1-2 декабрга келиб, 3 даража совуқ-2 даража илиқни, кундуз кунлари 3-8 даража илиқни, шимолда кечалари 3-8 даража совуқни, кундуз кунлари 2 даража совуқ-3 даража илиқни ташкил этади.

Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 29 ноябрь-1 декабрь кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Киритилди: Бугун 13:52. Ўқилди: 716 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!