Жорий йил 21–26 сентябрь кунлари Корея Республикаси Конгвандо провинцияси Инже шаҳрида Қуруқлик қўшинлари Илмийлаштирилган машғулот марказида Халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақаси ўтказилди.
Унда Корея, Ўзбекистон, АҚШ, Янги Зеландия, Камбоджа давлатлари ҳамда НАТО қўшма гуруҳидан жами 16 та жамоа ва 500 га яқин ҳарбий хизматчи иштирок этди.
Беллашувда ҳарбийларимиз шартли душманнинг захира ва асосий қўмондонлик пунктини 21 дақиқада, мудофаада туриб уни яксон этишни эса 25 дақиқада амалга ошириб, рекорд натижалар қайд этди.
Шунингдек, сержант Бекзод Нодиров “Энг яхши ўқчи” номинацияси ғолиби бўлди.
Натижада Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси учинчи маротаба ушбу нуфузли мусобақада мутлақ ғолиб бўлди.
Эртага, 27 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортида ғолиб ҳарбийларимизни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтади.