Бугун 20 август, 2022 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон газ экспорт қилишни бутунлай тўхтатиши мумкин

A A A
Ўзбекистон газ экспорт қилишни бутунлай тўхтатиши мумкин

«Ўзтрансгаз» бошқаруви раиси «балки яқин келажакда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган барча газ мамлакатда қолиши»ни айтди.

Ўзбекистон газ экспортидан бутунлай воз кечиши мумкин. Бу ҳақда «Интерфакс» «Ўзтрансгаз» компанияси бошқаруви раиси Беҳзод Норматовга таяниб хабар бермоқда.

Норматовнинг сўзларига кўра, «балки яқин келажакда» Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган барча газ Ўзбекистонда қолади, «чунки кимё корхоналари кенгаймоқда, ички иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш керак».

«Ҳа, экспорт бор эди, лекин бизда ҳамон иқтисодий динамика йўқ. Иш ўринлари яратишимиз керак, лекин экспортни соф кўринишида олиб бориш — бу иқтисодиёт учун қанчалик фойдали, уни қачон қайта ишлаш ва қўшимча қиймат занжирларини яратиш мумкин?», — деди Норматов ва 2025-2026 йилларда газ экспорти тўхташи мумкинлигини айтди.

Нашрнинг ёзишича, айни пайтда Ўзбекистонда қазиб олинаётган газнинг қарийб 10 фоизи Хитойга экспорт қилинмоқда.

Норматовнинг сўзларига кўра, фоиз Ўзбекистоннинг ички эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ойдан ойга ўзгариб туради — улар устувор. Қоидага кўра, экспорт қилинадиган газ ҳажми қишда қисқаради, ёзда эса кўпаяди.

«Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритувчи компаниялар бор, улар олдида биз маълум мажбуриятларга эгамиз. Яъни, лойиҳалар иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш мақсадида — Хитой компаниялари, Россия компаниялари — биз уларнинг газини экспорт қилишни таъминлаймиз. Яъни, буларнинг барчасини ички бозорга йўналтиришимиз мумкин эди, лекин ўзимиздаги келишувларга амал қиламиз», — деди Норматов.

Киритилди: 23:25 27.06.2022. Ўқилди: 6236 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!