Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон фуқаросида коронавируснинг омикрон штамми аниқланди. У бошқаларга ҳам юқтирган

Ўзбекистон фуқаросида коронавируснинг омикрон штамми аниқланди. У бошқаларга ҳам юқтирган

Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги омикрон коронавирус штаммининг биринчи ҳолатлари ҳақида хабар берди, деб ёзади The Korea times маҳаллий газетаси.

Хабар қилинишича, эр-хотин 24 ноябрь куни Нигериядан Жанубий Кореяга қайтган ва 25 ноябрь куни CОВИД-19 ташхиси қўйилган. Маълум бўлишича, 29 ноябрь куни коронавирус инфекцияси аниқланган ўзбекистонлик таниши уларни аэропортдан уйига олиб борган.

Кейинчалик, CОВИД-19 эр-хотинлар ва улар билан яқин алоқада бўлган бошқа шахсларнинг фарзандида топилган.

Расмийларнинг фикрича, бу вақт ичида Кореянинг икки фуқароси, бир нафар Ўзбекистон фуқароси ва уларнинг оила аъзолари алоқада бўлганлар сони 270 га яқин кишини ташкил этган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқаросида CОVID-19 ташхиси қўйилганидан бир кун аввал у Инчеон шаҳридаги диний муассасага ташриф буюрган, у ерда 400 дан ортиқ хорижий фуқаролар йиғилган. Ҳозирги вақтда бу диндорлар ҳам тест топшириши керак.

Киритилди: 14:20 03.12.2021. Ўқилди: 10582 марта. Фикрлар сони: 10 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!