Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз борадиган давлатлар сони яна биттага кўпайди

A A A
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз борадиган давлатлар сони яна биттага кўпайди

Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.

2024 йил 16 январь куни Ўзбекистон Республикасининг БААдаги фавқулодда ва мухтор элчиси А.Аққулов ва БАА Ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Абдулла Белҳул Ўзбекистон Ҳукумати билан БАА Ҳукумати ўртасида кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик протоколини имзолади.

Ҳужжат расман 2024 йил 16 февралдан кучга киради.

Маълумот учун: 2023 йил давомида БААга 119 минг 454 нафар Ўзбекистон фуқаролари ташриф буюрган ва 9,2 млн. АҚШ доллари миқдорида виза расмийлаштириш учун сарф қилган.

Имзоланган ҳужжат Ўзбекистон фуқаролари учун виза расмийлаштирмасдан бориладиган мамлакатлар сонини 29 тага етказиб, Ўзбекистонни Global Passport Power рейтингида (https://www.passportindex.org/byRank.php) 71-ўринга кўтаради.

Киритилди: 17:44 16.01.2024. Ўқилди: 3235 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!