ФИФА томонидан миллий терма жамоаларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди.
Унга кўра, айни пайтда Испания терма жамоаси дунёнинг энг кучли жамоаси сифатида рейтингда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи поғонада Аргентина жойлашган бўлса, Франция учинчи ўринни банд этган.
Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу рейтингда 52-поғонадан ўрин олди.
Маълумот учун, “Оқ бўрилар” Осиё қитъаси терма жамоалари орасида 5-ўринда қайд этилган. Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида январ ойида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.