Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувида Эронни мағлуб этиб, ўзаро баҳслар тарихида янги натижа қайд этди.
Кеча бўлиб ўтган учрашув 3:1 ҳисобида "оқ бўрилар" фойдасига якунланди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор Эрон дарвозасига бир ўйинда учта гол уришга муваффақ бўлди.
Бунга қадар форсларга қарши энг сермаҳсул натижа 2023 йилда қайд этилган эди. Ўшанда жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган.
Эрон устидан қозонилган ишончли ғалабадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги синовга тайёргарликни бошлайди.
Миллий жамоамиз 1 октябрь куни Тошкентда Сурияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.