Бирлашган Араб Амирликларида «Al-Ain Cup» кичик ўртоқлик турнирида финалчилар номи аниқ бўлди.
Ҳал қилувчи баҳсда Мисрни мағлуб этган (2:0) Ўзбекистон терма жамоаси пенальтилар сериясида Кабо-Вердедан устун келган Эронга қарши майдонга чиқади.
Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги мазкур ўйин 18 ноябрь куни Тошкент вақти билан 21:00'да «Hazza Bin Zayed» стадионида старт олади.