Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Рахматулла Назаров бугун Беларусь ташқи ишлар вазири Сергей Алейникка ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбир давомида бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлигининг сиёсий, иқтисодий ва бошқа соҳалардаги долзарб масалалари, икки мамлакатнинг интеграцион ташкилотлардаги ўзаро ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар давлатлараро мулоқотга қўшимча динамика қўшишдан ўзаро манфаатдорлик билдирдилар.
Учрашувда, шунингдек, турли даражадаги қўшма тадбирлар режалари хусусида ҳам фикр алмашилди.