Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Ўзбекистон ДХХ Россияга ИШИД аъзоларини тутишга ёрдам берган” — Бортников

“Ўзбекистон ДХХ Россияга ИШИД аъзоларини тутишга ёрдам берган” — Бортников

Россия Федерал Хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников Қозоғистон пойтахти Остонада, МДҲга аъзо мамлакатларнинг хавфсизлик ва махсус хизматлари раҳбарлари учрашувида маълум қилишича, Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматининг ахбороти билан шу йил июль ойида Россияда ИШИДнинг “Хуросон вилояти” гуруҳи 10 нафар жангариси ҳамда яна бошқа гуруҳнинг 5 аъзоси қўлга олинган.

Бундан ташқари, Тожикистон Миллий Хавфсизлик Давлат қўмитаси кўмаги билан Россия ҳудудида экстремистик фаолияти учун халқаро қидирув эълон қилинган тўрт нафар шахс ҳам қўлга олинган.

Шу йил март ойида Москва шаҳри яқинидаги Crocus City Hall савдо марказига қуролли ҳужум уюштирилди. 100 дан ортиқ инсоннинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган ҳужумда Россия расмийлари дастлаб Украинани айблади.

Кейинроқ, Россия Федарал Хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников Crocus City Hall ҳужуми Афғон-Покистон ҳудудидан “Хуросон вилояти” томонидан мувофиқлаштирилган, деб баёнот берди.

Киритилди: 21:15 05.10.2024. Ўқилди: 1465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!