Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Ўзбекистон деб адашдим": украиналик блогер Эрон дронлари Тожикистонда ишлаб чиқарилишини айтди

"Ўзбекистон деб адашдим": украиналик блогер Эрон дронлари Тожикистонда ишлаб чиқарилишини айтди

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати украиналик журналист Дмитрий Гордоннинг Тожикистонда Эрон дронлари ишлаб чиқарилиши ҳақидаги сўзларини ҳақиқатга тўғри келмайди деб атади. Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, Тожикистон учинчи давлатларга қурол етказиб бермайди.

“Биз украиналик блогер Дмитрий Гордоннинг 2022 йил 28 октябрь куни “Гордонга ташриф” онлайн-дастурида Эрон томони Тожикистонда “украиналикларни ўлдирадиган” дронларни ишлаб чиқаргани ҳақида айтган сўзларини рад этамиз”, — дейилади вазирлик хабарида.

“Биз Тожикистон Республикаси учинчи давлатларга ҳарбий техника экспорт қилмаслигини таъкидлаймиз”, — деди Тожикистон ТИВ.

Дастлаб Дмитрий Гордон ўз каналида Эрон дронларини Ўзбекистон ишлаб чиқаришини айтганди. Бироқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу маълумотни рад этди. Шундан сўнг журналист Тожикистонни Ўзбекистон билан тасодифан адаштириб юборганини айтди.

“Aслида мен Ўзбекистонни эмас, Тожикистонни назарда тутдим. Менинг тилим эса Ўзбекистон сўзини талаффуз қилди. Ўзбекистонда дрон заводи борлиги маълум, аммо унинг Эронга алоқаси борлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқ. Шунинг учун мен Тожикистонни назарда тутдим. Энди мен буни такрорламоқчиман, шуни айтмоқчиманки, Тожикистонда эронликлар дронларни ишлаб чиқарадилар, улар ёрдамида руслар украиналикларни ўлдирадилар", деди у You Tube каналидаги дастур эфирида.

“Жаноб Гордонга бундай изоҳларга эҳтиёткорлик билан ёндашишни ва тарқатилаётган маълумотларнинг тўғрилигини текширишни давом эттиришни тавсия қиламиз. Шунингдек, Тожикистон томонига ушбу масала бўйича расмий Киевдан ҳеч қандай сўров келиб тушмаганини маълум қиламиз”, — дейилади Тожикистон ТИВ шарҳида.

Киритилди: 10:42 31.10.2022. Ўқилди: 2343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!