Ўзбекистон БМТда қуллар савдосини инсониятга қарши энг оғир жиноят деб эълон қилувчи резолюцияни қўллаб-қувватлади.
Ҳужжат учун дунёнинг яна 123 давлати овоз берди. Бироқ АҚШ, Исроил ва Аргентина унга қарши чиқди.
Гана ташаббуси билан киритилган резолюция Европа давлатларининг қуллар савдосини тарихий жиноят сифатида тан олиши ва етказилган зарар учун товон масаласини кўзда тутади.
Америка вакилига кўра, ўша даврда халқаро ҳуқуқ доирасида ноқонуний ҳисобланмаган тарихий ҳаракатлар учун товон талаб қилиш мумкин эмас.