Бугун 15 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Корея Республикаси Биринчи хоними Ким Хе Гён ҳамроҳлигида Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди.

Музей экспозицияси орқали беш асрдан ортиқ вақт давомида Корея сиёсий ва маданий ҳаётида алоҳида ўрин тутган Чосон қироллик сулоласининг кўп асрлик тарихи ва бой маданий мероси билан танишиш мумкин.

Ўзбекистон Биринчи хонимига сулола вакилларининг қадимий қўлёзмалари ва шеърий асарлари, анъанавий либослар ҳамда ўша даврнинг турмуш тарзи, анъаналари ва бадиий меросини акс эттирувчи сарой маданиятига оид бошқа экспонатлар намойиш этилди.

Музей экспозицияси билан танишгандан сўнг, Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказдилар.

Самимий ва дўстона руҳда ўтган суҳбатда Ўзбекистон ва Корея халқларини кўп йиллик дўстлик, ўзаро ҳурмат ва маданий муштаракликка асосланган узвий ришталар боғлаб туриши таъкидланди.

Киритилди: 21:10 14.09.2026. Ўқилди: 373 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!