Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон Аргентинага қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиши мумкин

Ўзбекистон Аргентинага қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиши мумкин

Аргентина терма жамоаси октябрь ойидаги ФИФА халқаро ўйинлар ойнаси доирасида Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиши кутилмоқда. Бу ҳақда football-asian.com сайти хабар тарқатди.

Манбага кўра, ушбу учрашув 10–14 октябрь орасида бўлиб ўтади ва унда Лионель Мессининг ҳам иштирок этиши режалаштирилган. Мазкур беллашув Ўзбекистон терма жамоаси учун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг бир қисми сифатида кўрилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Аргентина терма жамоасининг октябрдаги ўйинларида иккинчи рақиб сифатида Хитой танланиши мумкин, бироқ бу борада ҳали расмий баёнот берилмади.

Шу билан бирга, Шарқий Осиёда Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари ҳам октябр ойи учун режаларини аниқлашмоқда. Football-Asian.com сайтининг ёзишича, бу икки жамоа 10 ва 14 октябрь кунлари Парагвай ва Бразилияга қарши учрашув ўтказиши режалаштирилган. Парагвайга қарши учрашув аллақачон тасдиқланган, Бразилия билан баҳс эса музокараларнинг якуний босқичида.

Киритилди: 20:11 29.06.2025. Ўқилди: 854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!