🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида 11 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 2,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 6 476 тонна лимон импорт қилинган.
Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 360 тоннага ёки 2,3 баробарга камайган.
🌍 2025 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга энг кўп лимон етказиб берган давлатлар:
Тожикистон – 2 107 тонна;
Туркия – 1 968 тонна;
Хитой – 1 034 тонна;
Аргентина – 482 тонна;
Қозоғистон – 331 тонна;
Бошқа давлатлар – 554 тонна.