Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон аҳолиси сўнгги 30 йилликда биринчи маротаба рўйхатдан ўтказилади

Ўзбекистон аҳолиси сўнгги 30 йилликда биринчи маротаба рўйхатдан ўтказилади

Урганч шаҳрида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича қилинадиган ишларга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда сўнгги 30 йилликда биринчи маротаба аҳоли рўйатдан ўтказилади. Аҳолини рўйхатга олиш якунларига қараб ўтмиш ва ҳозирги давр ҳақида фикр ва мулоҳазалар юритиш ҳамда келажакни прогноз қилиш мумкин бўлади. БМТ тавсияларига кўра, аҳолини рўйхатга олиш 10 йилда камида бир маротаба ўтказилиши белгиланган.

«Хоразм вилоятида ҳам рўйхатга олиш жараёнида тўпланадиган статистик маълумотлар эндиликда ягона электрон ахборот тизимига киритилади, — дейди вилоят статистика бошқармаси мутахассиси Дилфуза Жуманиёзова. — Натижада вилоятнинг шаҳар-у туманидан тортиб маҳалла-ю кўчасигача, чекка қишлоқларгача алоқадор барча маълумотни ўзида акс эттирган кенг қамровли ахборот манбасига эга бўлади».

Аҳолини рўйхатга олиш маълумотларидан миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда ва мониторингни юритишда, аҳоли пунктларининг инфратузулмасини яхшилашда, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилади.

Manba: sof. uz

Киритилди: 22:00 13.08.2019. Ўқилди: 1607 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!