Бугун 26 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон аҳолиси 38 миллион нафардан ошди

Ўзбекистон аҳолиси 38 миллион нафардан ошди

2025 йил 1 октябр ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси 38 миллион 69,1 минг нафарни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 1,9 фоизга кўпайган.

Жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида:

✅туғилганлар сони — 664,6 минг нафар,

✅вафот этганлар сони — 132,2 минг нафар,

✅табиий ўсиш — 532,4 минг нафарни ташкил этди.

Шу даврда мамлакатга 1 133 нафар киши кўчиб келган бўлса, 7 585 нафар киши хорижга кўчиб кетган. Қайд этилган никоҳлар сони — 177,0 мингта, ажралишлар сони — 35,4 мингтани ташкил этди.

Киритилди: 19:08 23.10.2025. Ўқилди: 794 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!