Бугун 4 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Uzbekistan Airways йўловчи самолёти Россия ҳудудига учиб кира олмади ва Тошкентга қайтди

Uzbekistan Airways йўловчи самолёти Россия ҳудудига учиб кира олмади ва Тошкентга қайтди
Россиянинг айрим аэропортларида ҳаво кемаларини қабул қилиш бўйича вақтинчалик чекловлар киритилгани сабабли, Ташкент ва Термиздан учиб кетган иккита рейснинг бажарилишига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар бермоқда. Хусусан: • HY603 Тошкент — Москва (Домодедово) қатнови учиб кетиш аэропортига — Тошкентга қайтмоқда. HY604 қайтиш қатновининг парвози ҳам кечиктирилади; • HY9609 Термиз — Москва (Внуково) қатнови Санкт-Петербургдаги захира аэродромига йўналтирилди. HY9622 Внуково — Андижон ва HY9621 Андижон — Внуково қатновлари парвозларининг кечиктирилиши кутилмоқда. Қатновларнинг келгусида бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар қўшимча равишда хабар қилинади.
Киритилди: 13:35 03.09.2026. Ўқилди: 1362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!