Бугун 5 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ Глинка кўчасидаги ҳодиса юзасидан маълумот

#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ Глинка кўчасидаги ҳодиса юзасидан маълумот



Глинка кўчасида йўл қопламасининг бир қисми шикастлангани аниқланди. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан алоҳида назоратга олинди.

Айни пайтда ҳодиса жойида тегишли мутасадди ташкилотлар ва соҳа мутахассислари иш олиб бормоқда. Ҳодиса сабабларини аниқлаш, унинг оқибатларини бартараф этиш ҳамда шикастланган қисмни тиклаш ишлари улар томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги барча жалб этилган хизматларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириб, ҳудудда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли учун юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларни имкон қадар камайтириш бўйича зарур чораларни кўрмоқда. Вазият ва олиб борилаётган ишларнинг ҳар бир босқичи доимий назоратда.

Ҳодисанинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда. Текширилган ва тасдиқланган маълумотлар асосида Тошкент шаҳар ҳокимлиги жамоатчиликни вазият ҳамда кўрилаётган чоралар ҳақида мунтазам хабардор қилиб боради.

Глинка кўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Ҳайдовчилардан ўз йўналишларини режалаштиришда ушбу чекловни инобатга олишларини сўраймиз.

Ҳодиса оқибатида бир нафар шахс енгил тан жароҳати олганлиги аниқланди ва унга ўз вақтида тез тиббий ёрдам кўрсатилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Киритилди: 17:45 03.09.2026. Ўқилди: 3097 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!