“Uzbekistan Airways” уч йиллик танаффусдан сўнг 30 июндан Тошкент-Урумчи-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни тиклайди.
2020-йилда мазкур йўналишда ҳаво қатнови тўхтатилган, деб хабар беради авиаташувчи матбуот хизмати.
Самолётлар Тошкентдан Урумчига жума кунлари парвоз қилади, шанба кунлари Урумчидан Тошкентга қайтади.