Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Uzbekistan Airways маълумотлар базасида сизма бўлганини рад этди

Uzbekistan Airways маълумотлар базасида сизма бўлганини рад этди

Авиакомпания барча инфратузилма одатдаги тартибда ишлаётганини маълум қилди.

“Бир қатор нашрларда гўёки маълумотлар сизиб чиққанининг исботи сифатида келтирилган мисоллар ишончсиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Материалларда кўрсатилган маълумотлар бизнинг ахборот тизимларимизга алоқадор эмас ва дастлабки тахминларга кўра, ҳодиса мавжудлиги ҳақида нотўғри таассурот қолдириш мақсадида сунъий равишда яратилган ёки таҳрирланган бўлиши мумкин”, дейилади авиакомпания хабарида.

Ҳозирда маълумотлар сизгани ҳақидаги хабарлар сабаб регламентга кўра хизмат текшируви ўтказилган. Олинган натижалар ҳимоя чораларини мустаҳкамлаш учун ишлатилади.

Киритилди: Бугун 13:23. Ўқилди: 334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!