Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига асосан Бегматова Қизлархон Шавкатовна “Uzbekistan Airways” АЖ матбуот котиби лавозимига тайинланди.
Қайд этилишича, тайинловга қадар Қизлархон Бегматова “Ўзбекистон теннис федерацияси“да жамоатчилик билан алоқалар бўлими мутахассиси, шунингдек, узоқ йиллар давомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида журналист ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида матбуот котиби сифатида фаолият юритган.