Чегирма барча йўналишлар бўйича фақат бир кун – 2025 йил 28 январь куни амал қилади.
Қайд этилишича, “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг 33 йиллиги шарафига иқтисодий ва бизнес классхизматларининг тарифларига 30% чегирма эълон қилади.
Чегирмали авиачипталарни booking.uzairways.com сайтидан, авиакомпания агентларидан ва Узбекистан Аирwайс Салес филиалидан харид қилишингиз мумкин. Йўловчи ва юк ташиш тарифига қўшимча равишда турли солиқлар, йиғимлар ва қўшимча тўловлар белгиланади, уларга 30% гача чегирма қўлланилмайди, — дейилади хабарда.