Бугун 17 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Маск тез суръатда бойлигини йўқотмоқда

Маск тез суръатда бойлигини йўқотмоқда

Tesla раҳбари Илон Маскнинг бойлиги 2024 йил ноябрь ойидан бери илк бор 300 миллиард доллардан пастга тушди, деб хабар бермоқда Bloomberg.

Агентликнинг маълум қилишича, бу АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан 2 апрелда жорий этилган импорт божлари сабабли котировкаларнинг кескин тушиб кетиши билан боғлиқ.

7 апрель, душанба куни Tesla акциялари қиймати тезлашган суръатда пасайгандан сўнг Маск 4,4 миллиард доллар йўқотди. NASDAQ биржасидаги савдоларда автомобиль ишлаб чиқарувчи компания акциялари 2,56 фоизга арзонлашиб, ҳар бир акция нархи 223,29 долларгача тушди. Натижада миллиардер дунёдаги энг бой одамлар орасида энг кўп йўқотишлар бўйича етакчилар рўйхатида олтинчи ўринни эгаллади. Bloomberg (Bloomberg Billionaires Index) рейтингидаги миллиардерларнинг умумий бойлиги 271 миллиард долларга камайди - бу тарихдаги энг ёмон кунлар орасида учинчи энг катта йўқотиш ҳисобланади, деб ёзади Bloomberg. Шунингдек, 3 ва 4 апрель кунлари миллиардер янада кўпроқ - жами 31 миллиард доллар йўқотди. Умуман олганда, 2025 йил бошидан бери тадбиркорнинг бойлиги 134,7 миллиард долларга камайган.

Киритилди: 22:28 08.04.2025. Ўқилди: 1552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!