Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Uzbekistan Airports ноқонуний давлат харидини ўтказгани фош этилди

Uzbekistan Airports ноқонуний давлат харидини ўтказгани фош этилди

6,8 млрд сўмлик «боди-камераларни етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш хизматини кўрсатиш» бўйича ўтказилган харид жараёнида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълумотича, «боди-камераларни етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш хизматини кўрсатиш» бўйича ўтказилган харид жараёнида қатор қонун ҳужжатлари талаблари бузилган. Энг асосийси, таклифларни баҳолашда иштирокчиларга нисбатан холис ёндашилмагани, уларнинг ҳужжатлари тўлиқ инобатга олинмагани маълум қилинди.

Шу билан бирга, танловда ўзаро аффилланган шахслар иштирок этгани ва баҳолаш жараёнида жиддий хатолар йўл қўйилгани ҳам аниқланган. Бу ҳолат харид комиссияси ишида шаффофлик ва адолат мезонлари бузилганини кўрсатмоқда.

Ноқонуний харидга йўл қўймаслик учун Агентлик тақдимномаси асосида харид комиссияси қабул қилган баённомалар бекор қилинди. Шу орқали давлат маблағларининг ноқонуний сарфланиши олди олинган.

Маълумотларга кўра, ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган барча ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Киритилди: 17:54 23.08.2025. Ўқилди: 547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!