Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбек телеканаллари рейтинги: қайси канал нечанчи ўринда?

Ўзбек телеканаллари рейтинги: қайси канал нечанчи ўринда?

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати  жорий йилнинг 5—15 март кунлари Ўзбекистонда энг оммабоп миллий телевизион манба ва форматларни аниқлаш мақсадида фуқаролар ўртасида ўтказилган жамоатчилик фикри сўрови якунларини эълон қилди. Хабарга кўра, унда республика бўйича жами 6 467 нафар фуқаро иштирок этган.

Сўров давомида фуқароларнинг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий ҳамда ахборот дастурларига бўлган эҳтиёжи, хабар ва янгиликларни кенгроқ аудиторияга етказиш кўрсаткичи, давлат ва хусусий телеканаллар томонидан эфирга узатилаётган теледастурларга нисбатан аҳолининг муносабати каби қатор масалалар ўрганилган. 

Натижада фуқаролар одатда қайси миллий телеканалларни кўпроқ кўришлари аниқланди ва миллий телеканалларнинг қамров бўйича рейтинги тузилди. Биринчи бешлик:  1-ўрин — Zo‘r TV (11,8%), 2-ўрин — Sevimli (9,6%), 3-ўрин — My5 (9,4%), 4-ўрин — Milliy TV (6,9%), 5-ўрин — Futbol TV (6,8%). 

Шунингдек, фуқароларнинг миллий телеканаллар орқали эфирга узатиладиган кўрсатув ва дастурлар ҳақидаги фикрлари ҳам ўрганилди. Биринчи бешлик: 1-ўрин — янгиликлар, ахборот дастурлари (12,1%), 2-ўрин — телесериаллар (11,4%), 3-ўрин — “Hafa bo‘lish yo‘q” (Zo‘r TV), 4-ўрин — спорт теледастурлари, футбол, (9,5%) 5-ўрин — "Муносабат" (O'zbekiston) (8,3%).

Бундан ташқари, сўров давомида турли телеканаллар ахборот дастурларининг фуқаролар орасидаги машҳурлиги ўрганилди. Биринчи бешлик: 1-ўрин — «Markaziy studiya» (My5); 2-ўрин — «Zamon» (Sevimli); 3-ўрин — «Ахборот 24» (O‘zbekiston 24), 4-ўрин — «UzReport news» (Uzreport TV); 5-ўрин — «Davr» (Yoshlar). 

Киритилди: 15:26 02.06.2020. Ўқилди: 8783 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!