2025 йил 18 август куни Туркистон шаҳрида айни пайтдаги энг йирик контрабанда иши бўйича ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда 20 август куни вилоят суди матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда Zakon.kz.
Маълумотга кўра, Туркистон вилояти жиноят ишлари бўйича махсуслаштирилган туманлараро суди томонидан 5 нафар шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Уларга қуйидаги айбловлар қўйилган:
Суд ҳукмига кўра, гуруҳ раҳбари К. 15 йилга, И., А., М. ва Е. эса 13 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Шунингдек, давлат фойдасига улардан олинган 3 миллион тенге пул, 16 минг литр АИ-92 маркали бензин ҳамда «ЗИЛ» ва «ГАЗ» русумли юк машиналари мусодара қилинди.
Тергов маълумотларига кўра, 2024 йил июлда К. моддий аҳволини ноқонуний йўл билан яхшилаш мақсадида, Ўзбекистонда бензин нархи юқори эканини билиб, ўзининг таниши – Ўзбекистон фуқароси Р. билан тил бириктирган.
К. гуруҳни бошқариб, айбланувчилар Е., И., А., М. ҳамда бошқа шахси аниқланмаган Ўзбекистон фуқароларини жалб қилган. Уларга вазифаларни тақсимлаб, Сариағаш тумани Сарқирама қишлоғида, хўжалик ҳовлиси ҳудудида ер ости қувурини қуришган. Қувурнинг бир қисми Қозоғистон, иккинчи қисми эса Ўзбекистон ҳудудига чиқарилган.
2024 йил августидан декабригача улар божхона назоратидан четлаб ўтиб, чегара орқали 420 тоннадан ортиқ АИ-92 бензинини ноқонуний равишда олиб ўтган. Унинг бозор қиймати 112 миллион 512 минг тенге деб баҳоланган.