Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбек-қозоқ чегара-божхона постлари кучайтирилган режимда ишламоқда

Ўзбек-қозоқ чегара-божхона постлари кучайтирилган режимда ишламоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара-божхона постлари кучайтирилган режимда ишламоқда, дея хабар берди Транспорт вазирлиги хабар берди.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон божхона хизматларининг икки томонлама сайёр учрашуви бўлиб ўтган эди. Унда ўзбек-қозоқ чегара ўтказиш пунктларида кузатилаётган юк автотранспорт воситаларининг тирбандлиги масаласига ечим топпиш мақсадида қатор таклифлар киритилди.

“Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара-божхона постлари кучайтирилган режимда ишламоқда”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, кундузги вақтда фаолият юритувчи “Малик” (Ўзбекистон) – “Сирдарё” (Қозоғистон) ўтказиш пунктини суткалик режимга ўтказиш, ҳаракатланаётган ҳайдовчиларнинг фуқаролиги ва транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган давлатга доир чекловларни бекор қилиш таклиф этилган.

Шунингдек, “Яллама” (Ўзбекистон) – “Б.Конисбаев” (Қозоғистон) чегара-божхона постлари орқали юк автотранспорт воситаларининг ўтказувчанлигини суткасига 700 тагача кенгайтириш ҳам таклиф этилган.

Маълумот учун, сўнгги 5 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автотранспорт воситалари орқали ташилаётган ташқи савдо юклари 2 баробарга ошган.

Киритилди: 10:12 26.05.2023. Ўқилди: 1258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!