Фанлар академияси олимлари наноцеллюлоза асосида янги авлод гибрид аэрогелини ихтиро қилишди.
Бу материал табиатга зарар етказмайди ва ўзининг ғовакли тузилиши туфайли заҳарли моддаларни ўзига шимгич каби тез сингдириб олади.
“Янги ихтиро ҳаводаги зарарли газларни ушлаб қолиш ва сувни оғир металлардан тозалашда жуда самарали. Шунингдек, у қурилишда ҳам қўлланилади: уйларни иссиқ ва совуқдан яхши ҳимоя қилади, шовқинни ўтказмайди ҳамда жуда енгил бўлишига қарамай, анча мустаҳкам ҳисобланади”, дейилади академия ахборотида.