Про лига навбатдаги тур ўйинида "Шўртан" дарвозабони Шерзод Абдураимов гол ўтказиб юборди. Кейин рақибнинг голни "тумшуғининг тагида" нишонлаши ғашини келтирди, шекилли, асабийлашиб, "Машъал" футболчисининг бурнига калла қўйди. Футболчининг бурни синган.
Шерзод Абдураимов бир пайтлар "Турон" - "Нефтчи" ўйинидан сўнг ҳакамни калтаклаб, бир йилга дисквалификация қилинган. Букрини гўр тузатади, деб шунга айтишса керак-да.