Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

UzAuto Motors 22 ноябрда Cobalt учун контрактация очади

UzAuto Motors 22 ноябрда Cobalt учун контрактация очади

UzAuto Motors компанияси Chevrolet Cobalt автомобилининг GX-Style AT Plus ва GX-Midnight AT турлари учун контрактация очилишини маълум қилди

Автомобилларни харид қилиш учун шартномани 22 ноябрь куни соат 10:00 дан бошлаб savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали тузиш мумкин.

Telegram бот ҳамда UzAvtosavdo иловаси эса навбатни кузатиш хизматини ҳамда мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотни тақдим этади.

Компания автомобиль хариди учун тузилган шартномалар бўйича тўлов етти календарь кун ичида амалга оширилиши лозимлигини эслатиб ўтди. Саволлар бўлса, компания call-маркази: 78 141 77 77 рақамига мурожаат қилиш мумкин.

Маълумот учун, Cobalt автомобилининг янги модификацияси — Cobalt Midnight ҳозирги мавжуд модификациядан 7,3 млн сўм қимматроқ бўлади. Биринчи босқичда янги модификацияда ёритиш тизими ва ғилдирак дисклари қорамтир тусда бўлади. Кейинги босқичларда эса интерьер қисми бўйича қўшимча ўзгартиришлар киритилади.

Киритилди: 18:02 21.11.2024. Ўқилди: 1411 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!