Бугун 10 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбек футболи. “Насаф” сафарда ОКМКни мағлуб этди (видео)

Ўзбек футболи. “Насаф” сафарда ОКМКни мағлуб этди (видео)

Ўзбекистон Суперлигасининг 15-тури доирасида Олмалиқда кечган ОКМК ҳамда “Насаф” жамоалари ўртасидаги ўйинда қаршиликлар ғалаба қозонди.

Олмалиқда бўлиб ўтган учрашув меҳмонларнинг фаоллиги билан бошланди. Ўйиннинг 8-дақиқасидаёқ жамоа тўпурари Бобур Абдухолиқов ўз ҳисобига гол ёзиб қўйиб, қаршиликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди — 0:1.

Иккинчи бўлимда ҳам устунликни қўлдан бой бермаган “Насаф” футболчилари 61-дақиқада Шароф Муҳиддиновнинг голи эвазига ҳисобдаги фарқни оширди — 0:2.

Мезбонлар бунга 70-дақиқада Авазбек Ўлмасалиевнинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Бироқ ўйин якунига қадар бошқа гол киритилмади ва қаршиликлар сафарда муҳим уч очкога эга чиқди — 1:2.

"Насаф" ушбу ғалабадан кейин ўз очколарини 24 тага етказиб, жадвалда 6-ўринга кўтарилиб олган бўлса, Миржалол Қосимов жамоаси ҳисобида 25 очко бор ва олмалиқликлар 4-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон Суперлигаси, 15-тур
“ОКМК” — “Насаф” 1:2
Голлар:
0:1 — Бобур Абдухолиқов (8), 0:2 — Шароф Муҳиддинов (61), 1:2 — Авазбек Ўлмасалиев (70)


Киритилди: 06:50 04.08.2026. Ўқилди: 946 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!