Бугун 18 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов 56 ёшга тўлди

Ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов 56 ёшга тўлди

Бугун ўзбек футболи афсонаси, тажрибали мураббий Миржалол Қосимов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Қосимов футболчилик фаолияти давомида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони, ёшлар ўртасида Европа чемпиони ҳамда Осиё ўйинлари ғолиби бўлган. Шунингдек, у тўрт марта Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Футболчилик фаолиятидан сўнг Қосимов мураббийлик соҳасида ҳам ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшиб келмоқда.

Ўзбек футболи жамоатчилиги ва мухлислар номидан Миржалол Қосимовни 56 ёшга тўлгани билан муборакбод этамиз. Унга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик ва юртимиз футболи ривожи йўлидаги фаолиятида янги муваффақиятлар тилаймиз.

Киритилди: 15:29 17.09.2026. Ўқилди: 367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!