Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида узоқ йиллар давомида турмуш ўртоғи томонидан мунтазам зўравонликка учраган Р. Г. исмли Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилиб, ватанига қайтишга ёрдам сўраган.
Саудия Арабистони қонунчилигига кўра, хорижий фуқаролар мамлакатдан чиқиш учун виза олиши шарт. Аёллар эса бунда расман турмуш ўртоғининг рухсатини олишлари керак.
Р.Г.нинг аризасига асосан унинг турмуш ўртоғи ҳибсга олиниб, вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди. Суҳбат чоғида унга чиқиш визаси учун рухсат бериш, турмуш ўртоғига тўсқинлик қилмаслик, таъқиб қилмаслик ва зарар етказмаслик бўйича мажбурият юкланди.
Натижада Р.Г. чиқиш визасига эга бўлди ва Ўзбекистонга қайтиб келди.