Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбек асали халқаро бозорда: Хитой билан экспорт алоқалари биринчи марта йўлга қўйилди

Ўзбек асали халқаро бозорда: Хитой билан экспорт алоқалари биринчи марта йўлга қўйилди

Ўзбекистон асални асосан АҚШ ва Афғонистонга экспорт қилмоқда. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йил ва 2025 йилнинг тўрт ойи давомида 206 минг доллар қийматида 64 тонна асал экспорт қилди. Асалнинг 92 фоизи АҚШ ва 7 фоизи Афғонистонга экспорт қилинган. Бу йил биринчи марта Хитойга экспорт қилиш йўлга қўйилди.

Шунингдек, 2024 йил ва 2025 йилнинг тўрт ойи давомида 5 млн АҚШ доллари миқдорида 260 минг дона асалари пакетлари экспорт қилинган. Асалари пакетлари асосан Россия, Қозоғистон ва Арманистонга экспорт қилинган бўлса, бу йил экспорт географиясига Тожикистон ҳам қўшилган.

Асалари пакетлари экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 бараварга ошди.

Киритилди: 19:18 20.05.2025. Ўқилди: 329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!