Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

UzAuto Motors Мўғулистонга Cobalt автомобилларини экспорт қилишни бошлади

UzAuto Motors Мўғулистонга Cobalt автомобилларини экспорт қилишни бошлади

“UzAuto Motors” Мўғулистон бозорига биринчи автомобилларни етказиб беришни бошлади, дея хабар бермоқда компоания матбуот хизмати.

30 июл куни “Chevrolet Cobalt” автомобилларининг биринчи партияси Асака заводидан Мўғулистонга жўнаб кетди, бу “UzAuto Motors” учун еттинчи маҳсулот бозорига айланди.

Маҳаллий енгил автомобиллар ҳозирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Арманистон ва Грузия бозорларида мавжуд.

Расмий дилери ҳисобланган “Doctor Auto Chain” компанияси “UzAuto Motors"нинг дистрибютори сифатида Мўғулистоннинг Улан-батор шаҳрида “Chevrolet” автомобилларини сотиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятни бошқариб боради.

“UzAuto Motors” матбуот хизматининг қайд этишича, “Chevrolet Cobalt” Мўғулистоннинг ноқулай иқлим ва оғирлашган йўл шароитларида фойдаланиш учун барча талабларга жавоб беради.

Компаниянинг Мўғулистондаги вакиллари билан стратегик ҳамкорлиги “Chevrolet” автомобилларини Мўғулистон бозорида тарғиб қилиш ва ҳамкор мамлакат мижозлари учун юқори даражадаги хизматни тақдим этишга қаратилган.

Киритилди: 04:45 04.08.2024. Ўқилди: 9346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!