Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўз жонига қасд қилган шовотлик келин воқеаси бўйича жиноят иши қўзғатилмади

Ўз жонига қасд қилган шовотлик келин воқеаси бўйича жиноят иши қўзғатилмади

Хоразм вилояти, Шовот тумани прокуратураси томонидан Мухлиса Қадамбоеванинг 1 апрел куни ўз жонига қасд қилгани ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди. 

"Kun.uz"нинг ёзишича, текширув якуни бўйича қайд қилинган ҳолатда бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаган. Шу сабабли, Жиноят процессуал кодекси 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад қилинди.

Мухлиса Қадамбоеванинг турмуш ўртоғи Мурод Янгибоевга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 52-моддаси 2-бандига (қасддан енгил тан жароҳати етказиш) асосан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилган ҳолда иш ҳужжатлари судга юборилган.

Республика суд-тиббий экспертизаси илмий-амалий маркази Хоразм филиали Шовот тумани бўлинмаси томонидан ўтказилган суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, Мухлиса Қадамбоева ўлимига бўйин аъзоларини сиртмоқ билан сиқилиши натижасида келиб чиққан механик асфикция сабаб бўлган. 

Унинг ўнг кўзи пастки қовоғида қонталаш аниқланган. Бу жароҳат ўтмас қаттиқ жисм таъсирида келиб чиққани ва енгил тан жароҳати гуруҳига кириши, жароҳат 2-3 кун олдин юзага келгани ва ўлим билан бевосита боғлиқ эмаслиги қайд этилган. Шунингдек, Мухлиса Қадамбоева мурдасида ҳомиладорлик аниқланмаган.

Мухлиса Қадамбоеванинг онаси Роҳатой Бойжонова айни вақтда экспертиза хулосасидан норози экани ҳақида шикоят ёзган.

Киритилди: 15:09 05.05.2021. Ўқилди: 3163 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!