Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўйинчоқ бор хонада намоз ўқиш мумкинми?

A A A
Ўйинчоқ бор хонада намоз ўқиш мумкинми?

— Болалар ўйинчоғи бор уйда намоз ўқиса бўладими?

— Намозхоннинг кийимида, саждагоҳида ва орқа ҳамда остидан бошқа тарафларида ҳайвон сурати бўлиши макруҳдир. Бу ҳолатларда намознинг макруҳ бўлиши суратга чўқинадиганларнинг ибодатига ўхшаб қолишидандир. Шунинг учун ҳам сурат хорланадиган жойда, намозхоннинг оёғи остида ва ўтирадиган жойида бўлса, макруҳ эмас. Намозхоннинг орқасидаги суратнинг ҳам зарари йўқ.

Жумладан, жонсиз нарсаларнинг сурати бўлса, зарар қилмаслиги англашилади (“Кифоя” китобидан). Жонли нарсанинг ўйинчоғи бўлса, намоз макруҳлик билан адо бўлади. Шунинг учун ўйинчоқларни бирор жойга беркитиб ўқиш керак. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Киритилди: 18:21 23.09.2020. Ўқилди: 6482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!