Швециялик олимлар ит бор оилада унинг аъзолари бир-бирига ва атрофдагиларга меҳрибон бўлиши, камроқ стрессга тушишини исботлади.
Бундан ташқари:
1-факт. Астма касаллигидан азият чекаётган мактаб ёшгача болаларнинг 31 фоизида, ўқувчиларда эса 52 % касаллик аломатлари камайгани қайд этилган.
2-факт. Британиялик олимлар эса ишдан чарчаб келган инсонларни хурсанд ҳолда кутиб олган итлари улардаги чарчоқ ва стрессни олиши натижасида бундай одамларда хафақон ва юрак касалликлари 65 фоизга камайганлигини қайд этишади.
3-факт. АҚШ олимлари ўз эгасига вафодор бўлган итлар уларнинг депрессияга тушиши олдини олишини исботлашди. Бунинг учун кунига 2-3 маротаба итингиз билан ўйнаб, уни силасангиз кифоя.
4-факт. Тадқиқотлар натижасига кўра, италиялик шифокорлар саратон, простата ривожланаётган одамдаги касалликларни 97 фоизгача аниқлай олишини исботлашди. Бундай ҳолатда итлар касалланган эгасининг олдидан кетмай қолади. Унинг атрофида гирдикапалак бўлиб, “ёрдам” беришга ҳаракат қилади.
5-факт. Қонда қанд миқдорини аниқлашга ёрдам беради. Агар эгасининг қонида қанд миқдори камайиб кетса, улар безовта бўлишади.
6-факт. Япониялик олимлар 75 фоиз ит эгалари уларни сайр қилишга олиб чиқишлари натижасида одамларда юрак-қон томир касалликлари деярли учрамаслигини исботлашди.
7-факт. Итлар овқатдаги аллергия қўзғатувчи кимёвий моддалар ва аллергенларни топа олишади ва уларни ейишмайди. Колбаса сотиб олсангиз аввал итингизга бериб кўринг, емаса, сиз ҳам еманг.
8-факт. Итлар ачомлашишни яхши кўришади. Бунинг натижасида одамнинг қонида окситоцин, яъни меҳр ва севги гармони ишлаб чиқарилиши кўпаяди. Шу сабабли ит боққан инсонлар бошқаларга нисбатан меҳрибонроқ бўлишади.